2 сентябрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида биринчи курсга қабул қилинган талабаларни тантанали кутиб олиш маросими “Талабаликка бағишлов” тадбири ҳамда истиқлолимизнинг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтказилди. Ушбу дарсларга “Ўбекенгилсаноат” ДАК масъул ходими Ж.Мардонов, Вазирлик ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ота-оналар ҳамда институт профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Бундан йигирма олти йил муқаддам она Ўзбекистонимизнинг янги тарихий даврга қадам қўйиши, халқимиз учун эркин, фаровон, ҳур ва озод даврнинг бошланиши буюк давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг суюкли фарзанди, мард ва қатъиятли инсон, Буюк Йўлбошчимиз Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ. Ўтган чорак асрликдан кўпроқ вақт мобайнида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди. Ўзбекистонни дунё тан олди. 

Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Бугунги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида жамоатчилик, ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифларини пухта ўрганиш, уларга таянган ҳолда иш кўришга тизимли ёндашиш айнан мустақиллик меваси эканлигини таъкидлаш зарур.