Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3095-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 25 июлдаги фармойишига асосан республика миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбир ўтказилди. 

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг KUN.UZ'га хабар беришича, республика миқёсида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд объектларнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, ҳудудларда тезкор вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш, уларга ижобий профилактик таъсир кўрсатиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Тадбирга ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва 27.002 нафар жамоатчилик вакиллар (МФЙ раислари, маҳалла посбонлари, жамоат ташкилотлар вакиллари ва бошқа фаоллар) жалб қилинди.

Республикадаги барча маҳаллаларда 9.681 та йўналишлар ташкил этилиб, уларнинг фаолияти доимий равишда назорат қилиб борилди.

Профилактика инспекторлари раҳбарлигида ташкил этилган текширув гуруҳлари томонидан республикадаги мавжуд 6.823.602 та объектлар 7.245.326 маротаба ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида жами 283.098 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 271.194 нафар фуқароларга маъмурий жарима белгиланди, 1.564 нафари маъмурий қамоққа олинди.

Аниқланган жами 77.097 та паспорт-виза қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар ташкил этди.

Шундан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган 386 нафар хорижий ҳамда МДҲ давлатлари фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатдан чиқариб юборилди.

Шубҳа уйғотганлиги ёки ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 416.109 нафар фуқаролар ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига ҳамда ички ишлар органлари таянч пунктларига олиб келиниб, 397.654 нафари тезкор профилактик ишловдан ўтказилди,
270.211 нафарининг бармоқ излари ва фотосуратлари олиниб, ЭКБ, Ахборот марказлари ҳамда Навбатчилик қисмларининг маълумотлар базаларига киритилди.

Тадбир давомида 2.581 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 326 нафар гиёҳвандликка мубтало бўлган ва 766 нафар руҳий касаллиги аниқланган шахслар даволаш муассасаларига жойлаштирилди.

Мақсадсиз юрган шахси ноаниқ, иш ва ўқиш жойига эга бўлмаган 1.941 нафар шахслар реабилитация марказларига, 458 нафар фоҳиша ва енгил табиатли аёллар тери-таносил касалликлари диспансерларига ҳамда 986 нафар ота-онасининг назоратисиз қолган вояга етмаганлар ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди.

Профилактика инспекторлари раҳбарлигида тузилган мураббий гуруҳлар томонидан ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 246.317 нафар шахслар ва жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобида туриб жазо ўтаётган 276.581 нафар маҳкумлар билан профилактик-огоҳлантирув ишлари амалга оширилди.

Тезкор қизиқиш уйғотган 31.211 нафар шахсларнинг турмуш тарзи тезкор қамров остига олинди.

Алоҳида эътибор профилактик ҳисобда турган 3.987 нафар диний экстремистик оқим аъзоларига қаратилиб, уларнинг турмуш тарзи мунтазам равишда назорат қилиб борилди.

Ўтказилган профилактик ва тезкор ишловлар натижасида 870 нафар илгари судланган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилди.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этишга мойил бўлган 16.241 нафар шахслар ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинди.

Ундан ташқари доимий яшаш жойларидан бошқа давлатларга узоқ муддатга кетган 71.948 нафар шахслар аниқланиб, ички ишлар органларининг рўйхат ҳисобига олинди. 

Доимий яшаш манзилига узоқ муддатдан қайтган 67.988 нафар шахслар профилактик ва тезкор ишловлардан ўтказилиб, 15.719 нафарнинг турмуш тарзи тезкор қамровга олинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 588 нафар қидирувда юрган шахслар ушланди.

Ундан ташқари фаолият кўрсатаётган 211 та ЙПХ блок-постларида ва чегара масканларида 1.031.994 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.

Аҳолини ҳушёрликка ва огоҳликка чақириш мақсадида 120 минг 255 маротаба маҳалла фуқаролар йиғинларида, корхона-ташкилотларда ва таълим муассасаларида ҳуқуқий мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.