Украинада «Мустаҳкам чидамлилик» ҳарбий машқлари бўлиб ўтади, у вақт бўйича «Запад-2017» Россия-Беларусь машқлари билан бир вақтда ўтказилади. Бу ҳақдаги хабар Украина мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинган.

«Машқларнинг мақсади - ҳарбий бошқарув органларининг қайта гуруҳлаш чоғида қўшинларни бошқариш имкониятларини кучайтириш, мудофаа, барқарорлаштирувчи ва жанговар ҳаракатларни олиб боришдир», - деди Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Муженко.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Муженко

Хабар қилинишича, «Мустаҳкам чидамлилик» қўшинлар ва тезкор захираларни жалб этиш орқали ўтказиладиган қатор машқларнинг бир қисмига айланади.

Аввалроқ Ғарбда «Запад-2017» туфайли хавотир учун асослар бор экани хабар берилганди.