Италиянинг «Луижи Дуранд Де Ла Пенне» эскадрияли мина ташувчиси Одесса портига келади, унинг экипажи аъзолари украиналик денгизчилар билан қатор тадбирларни ўтказади. Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

«Украина қуролли кучларининг ҳарбий-денгиз кучлари вакиллари 4-7 сентябрь кунлари италиялик ҳамкасблар билан Одесса портига Италия Республикаси ҳарбий-денгиз кучларининг «Луижи Дуранд Де Ла Пенне» эскадрияли мина ташувчиси келиши давомида қатор қўшма тадбирлар ўтказади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Украина «Запад-2017»га жавобан машқлар ўтказиши хабар берилганди.