Сўнгги трансфер бозорида 1,4 миллиард фунт сарфлаб, рекорд қайд этган клублар ичида фақат 5 клуб якунда ижобий фарқ билан трансфер даричасини якунлашди.

Гулфи Сигурдссон ва Фернандо Льоренте каби етакчиларни сотган «Суонси» клуби бу борада энг кўп соф фойда билан чиқди.

Шунингдек, «Бёрнли», «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «Сток Сити» клублари ҳам ижобий фарқ қайд этган.

Энг кўп соф харажат эса, «Манчестер Юнайтед»да. Фақатгина Уэйн Руни ва Аднан Янузайни сотган Жозе Моуриньо уч футболчи учун 160 миллион сарфлади.

Эътиборингизга умумий жадвални ҳавола қиламиз.