Япония императорлик саройи бошқармаси Япония императори Акихитонинг набираси малика Маконинг собиқ курсдоши Кэй Комуро билан унаштирилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда “Майнити” нашри хабар бермоқда.   

Унаштирув эълон қилиниши олдидан император малика Мако ва Комуронинг никоҳини маъқуллаган маросим ўтказилди. Малика оддий фуқаро билан никоҳ қураётгани сабабли у барча императорлик унвонларидан маҳрум бўлади.

Куёв маликанинг собиқ курсдоши бўлиб, улар Халқаро насроний университетда бирга ўқишган. Комуро айни вақтда Токиодаги юридик фирмада ишлайди.

Фото: mainichi.jp