Италия терма жамоаси ва «ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верратти ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Испания терма жамоасига қарши учрашувда «Реал» хавбеки Искога қарши ўйини ҳақида гапириб берди.

«Искога қарши ўйнаб жуда кўп жабрландим. Унинг ўйини мени ҳайратга солди. Ҳаттоки Месси ҳам бундай ўйин даражасининг яқинига ҳам кела олмайди», – дея Верраттининг сўзларини келтиради Football Italia.

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ҳам ўйиндан кейин Исконинг ўйинига баҳо бериб ўтди.

«Исконинг Верратти оёқлари орасидан тўпни олиб ўтишини кўриб, ўрнимдан туриб қарсак чалиб юборгим келди», – дея тан олган мутахассис.