“Формула-1” пойгасида иштирок этувчи британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтон Италия Гран-приси саралаш босқичини ютди. 2- ва 3-ўринларни “Ред Булл” аъзолари – нидерландиялик Макс Ферстаппен ва австриялик Даниэль Риккардо эгаллашди.

Ҳэмилтон ушбу муваффақияти эвазига ютилган саралаш босқичлари бўйича рекордчига айланди. У бунга фаолиятида 69 марта эриша олди ва бу кўрсаткич бўйича афсонавий Михаэль Шумахердан ўтиб кетди. Шумахер ҳисобида 68 та ғалаба бор.