Эрон Ҳаво мудофаа ишлари вакили АҚШнинг жосус самолёти ва бундан аввал олти ой аввал мамлакат чегараси яқинида аниқланган учувчисиз дрон ҳақида сўзлаб, ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлигига асосланган ҳолда Reuters хабар берган.

Эрон Ҳаво мудофаа ишлари бошлиғи, генерал Фарзад Исмоилий ўтган ҳафтада пайдо бўлган номаълум RQ-4 дрони ва жорий йил март ойида аниқланган U2 жосус самолёти ҳақида маълумотлар берган.

"U2 учувчиси Ҳўрмузга яқинлашганда биз унга огоҳлантирувчи хабар юбордик, уни иккита турли радар тизими ва ракеталар нишонга олиб турганини яхши биларди”, дейди Исмоилий.

Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўтган вақт мобайнида Эрон билан уранни бойитиш дастури бўйича эришилган шартномани шубҳа остига олиши, кўрфаз вакилларига ёқмаётгани аниқ ифода этилмоқда.