2017 йил 2 сентябрь куни Нью-Йоркнинг Уолл-стрит - молиявий марказида Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик муносабати билан давлат байроғи кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб турган ҳолда 15 м баландликка кўтарилган мамлакат байроғи ҳилпираб турди. Тадбир ташкилотчилар ва иштирокчилар бир дақиқа сукут сақлаб марҳум президент Ислом Каримовни ёд олишди.

Туркистон-Америка Ассоциацияси раиси Абдулла Хўжа нутқ сўзлаб, бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ва ўзбек миллатига мансуб кишилар она юрт мустақиллигини кенг нишонлаётгани ҳақида сўзлади. У шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг танлаган сиёсати иқтисодий барқарорлик, эркинлик ва мустақилликни мустаҳкамлаб боришини таъкидлаган.

Тадбирга йиғилганлар миллий либосларда куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида байрам қилишган.