Франциянинг шимоли-шарқида жойлашган Азрай коммунасида Vieux Canal фестивали иштирокчиларига чақмоқ урилиши оқибатида камида 15 киши жароҳат олди.

Мерт ва Мозель департаменти префектининг Facebook’да маълум қилишича, воқеа 2 сентябрь соат 16.00ларда содир бўлган. Очиқ осмон остида ўтган фестиваль вақтида довул бошланган. Тадбир иштирокчилари ёмон об-ҳаводан яшириниш мақсадида ўз чодирларига қайтишган, бироқ чақмоқ чодирга келиб урилган. 

Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар, улардан икки нафари кучли куйиш сабабли оғир аҳволда қолмоқда.

Воқеа жойига тиббий ходимлар, 60 нафар ўт ўчирувчи ва жандармериянинг уч патрули келган. 150 га яқин одам зудлик билан эвакуация қилинган.

Фестиваль ташкилотчилари Азрай мэрияси билан биргаликда қолган барча байрам тадбирларини бекор қилишга қарор қилишган.