Google компаниясида ички тартиб ва иш атмосферасини яхшилаб бориш мақсадида Re:Work номли блог ишга туширилган. Унда компания раҳбарлари, етакчи мутахассислар иш бошқарувчи ва ходимларнинг жараён давомида дуч келиши мумкин бўлган вазиятларни таҳлил қилиб, тўғри ҳаракатланиш режасини тақдим этади. Шунингдек, блог орқали раҳбарият ва компания ходимлари ўртасида тескари алоқа механизми ҳам ишлаб чиқилган.

«Кўп йиллар давомида тартибга солинган изоҳлар ва муносабатлар жамламасидан келиб чиқиб, Google гуруҳ етакчиларига хос характеристикани ишлаб чиққан», дейди Quartz муаллифи Лея Фесслер.

Ходимлар орасида ўтказилиб туриладиган сўровнома

Ҳар йили Google ходимлари орасида қуйидаги 13та савол асосида тузилган сўровномани ўтказиб туради. Саволлардан 11тасига муносабат билдирилиб, сўнгги 2тасига шахсий хулосани баён этиш сўралади.

1. Раҳбар менга самарали ишлашим учун ишимда фойдали изоҳлар беради.

2. Раҳбар микроменежемент билан шуғулланмай, унинг даражасида қуйи бўлган масалаларни мустақил ҳал қилишимга имкон беради.

3. Раҳбар мени мустақил шахс сифатида ҳурмат қилади.

4. Раҳбар иш жараёнида менинг фикримни ҳурмат қилади, гарчи у бошқаларникидан ажраб турса ҳам, буни инобатга олади.

5. Раҳбар жамоани манфаатли мақсадлар устида ишлаш, натижа ва кўрсаткичларни ижобий томонга ўзгартиришга ёрдам беради.

6. Раҳбар ўзидан юқори бошлиқ ва иш бошқарувчилардан олган маълумотлар билан ўртоқлашади.

7. Сўнгги пайтларда раҳбар билан менинг касбий ўсишим борасида мулоҳазалар билдирган.

8. Раҳбар жамоамиз олдига аниқ мақсадларни қўяди.

9. Раҳбарнинг бошқарув бўйича етарли билими бор, масалан, IT ёки молиявий соҳада етук мутахассис ҳисобланади.

10. Раҳбаримизни бошқа ходимларни бошқаришга тавсия қила оламан.

11. Умуман олганда, раҳбарим ўз вазифасини яхши уддаламоқда.

12. Раҳбариятингизни ўзгартиш учун нимани тавсия қиласиз?

13. Нимани ўзгаришсиз қолдирган яхши, деб ўйлайсиз?

Сўров аноним тарзда ўтказилади ва тўлиқ таҳлил қилинади.

«Битта оддий қоида»

Google ходимлари орасида иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги меъёрни таъминлаш мақсадида «Битта оддий қоида»ни амалиётда жорий қилган. У ҳам бўлса, мақсаднинг жуда содда бўлиши ва аниқ бўлиши талаб қилинади.

«Бу ҳолатда ишчининг қаерга қараб кетаётгани аниқ кўринади, раҳбарият ҳам натижаларни бемалол кузатиб бора олади», дейди Google вакили.