Хитойнинг мобил гиганти ҳисобланган Huawei компанияси янги Mate 10 ва Mate 10 Plus флагман смартфонларини расман намойиш этди. Бу ҳақида Daily газетаси хабар берди

Янги қурилманинг хусусиятларига тўхталадиган бўлсак, энг аввало унинг энг кучли саккиз ядроли Kirin 970 процессорини алоҳида таъкидлаш лозим, зеро у ҳатто iPhone 8 намойишидан кейин ҳам самарадорлиги бўйича жаҳон бозоридаги энг яхши натижани қайд этади. Шунингдек смартфоннинг ҳошиясиз дисплейи ҳам эътиборни жалб қилмай қолмайди. Қурилма операцион тизимнинг сўнгги Android 8.0 Oreo версиясида ишлайди. 

Фото: Daily

Манбага кўра, Huawei Mate 10 смартфонининг тахминий нархи 1000 доллар бўлиши кутилмоқда.