Италия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг Европа минтақасида еттинчи турни испанларга қарши ўтказиб, мағлуб бўлди.

Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, итальянлар 11 йил ичида илк марта халқаро турнирларга (Жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионати) саралаш ўйинларида мағлуб бўлди. «Скуадра адзурра» охирги марта 2006 йилнинг 6 сентябрида  Евро-2008 саралаши доирасида Францияга ютқазганди (1:3). Шундан кейин Италия терма жамоаси 56 учрашувни мағлубиятсиз ўтказди.