«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумлар оралиғида «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкин эди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, ўтган ойда Испания суди Роналдуни 14,7 миллион евро миқдорда солиқларни тўламасликда айблаганидан кейин 32 ёшли португалиялик футболчи «Олд Траффорд»га қайтишни истаётганини билдирган, «Реал» эса музокаралар ўтказишга тайёр бўлган.

Роналдунинг ўрнига мадридликлар президенти Флорентино Перес «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппени жалб қилмоқчи бўлган, аммо у охир-оқибат «ПСЖ»га йўл олганди. 18 ёшли француз футболчисининг отаси уни Роналдунинг ўрнини боса олишга тайёр эмас деб ҳисоблаган.