"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Барселона" афсоналари "Олд Траффорд" стадионида кечган хайрия ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. 

Манчестерликлар сафида Руд ван Нистелрой ва Дэнни Уэббер гол урган бўлса, "Барселона" таркибида Луис Гарсия ҳамда Гаиска Мендьета ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Ўйин Манчестер (22 май) ҳамда Барселонадаги (17 август) терактларда вафот этганлар хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланди. Футболчилар қора боғич билан майдонга тушишди. Улар исм ўрнига "Манчестер" ҳамда "Барселона" ёзувлари туширилган футболкаларда ўйнашди. 

Барча тушган пуллар хайрия ишларига сарфланади. 

Фото: Twitter/ManUtd
Фото: Twitter/FCBarcelona
Фото: Twitter/ManUtd
Фото: Twitter/FCBarcelona
Фото: Twitter/ManUtd
Фото: Twitter/FCBarcelona
Фото: Twitter/ManUtd
Фото: Twitter/ManUtd
Фото: Twitter/ManUtd