Шимолий Кореяда 5,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Жанубий Кореяда бу зилзила Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синови оқибатида юз берган бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.   

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу зилзила навбатдаги ер ости атом портлаши натижаси бўлиши мумкин.  

Аввалроқ Шимолий Корея давлат телевидениеси мамлакат раҳбари Ким Чен Ин қитъалараро баллистик ракеталар учун жанговар каллак сифатида қўллаш мумкин бўлган водород бомбасини кўздан кечирганини маълум қилганди.