АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньяннинг навбатдаги ядро синовидан кейин Шимолий Кореяга зарба берилиши мумкинлигини истино қилмади.

“Кўрамиз” деб жавоб берган Трамп тегишли саволга жавобан журналистларга. Унинг бу жавоби Оқ уй матбуот хизмати томондан чоп этилган.

Трамп Вашингтон Шимолий Корея билан бизнес олиб борувчи барча давлатлар билан савдони тўлиқ тўхтатиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилган.  

3 сентябрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин буйруғи билан қитъалараро баллистик ракеталарга мўлжалланган водород жанговар каллаги муваффақиятли синовдан ўтказилди.