АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг ядро синовига изоҳ бериб, уни АҚШ учун хавфли ва душманча ҳаракат деб атаган.  

“Шимолий Корея йирик ядро синови ўтказди. Уларнинг гапи ва ҳаракатлари ҳамон АҚШ учун хавфли ва душманона бўлиб қолмоқда”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Трамп шунингдек Шимолий Кореяни “ёрдам бермоқчи бўлган Хитой учун катта хавф ва юк бўлган бошқарилмас давлат” деб атади. Трампнинг фикрича, Жанубий Корея унинг тинчлатиш сиёсати фойда бермаётганини англаётган бўлса керак. 

3 сентябрда Шимолий Корея баллистик ракеталарга ўрнатиш учун белгиланган водород жанговар каллакни синовдан муваффақиятли ўтказди.