Россия ва Беларусь ҳарбийлари ҳамкорликда «Запад-2017» ўқув-машғулотларини ўтказишга саноқли кунлар қолганда, Украина ҳукумати мамлакатнинг барча чегара қисмларида назоратни кучайтиришини эълон қилди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали эфирида баёнот берган Давлат чегара хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси Олег Слободян маълум қилган.

«Бу чора-тадбирлар сентябрь ойининг бошидан кўрилмоқда. Бунинг учун биз комманд-штаб ўқувларини ташкил этганмиз. Истисноларга йўл қўйилмаган ҳолатда, барча чегара ўтиш пунктларида назорат кучайтирдик», деган у.

Слободяннинг сўзларига кўра, ўқув-машғулотда иштирок этиши белгиланган рус ҳарбийлари ва техникалари расмий санага қадар Беларусь ерига етиб келишган. АҚШ Давлат департаментининг Украинадаги махсус вакили Курт Волкернинг фикрича, ғарб кучлари «Запад-2017» ўтказилиши давомида ҳар қандай агрессия амалга оширилишига тайёр туриши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрель ойида Украина президенти Петро Порошенко Беларусдаги ҳамкасбининг мамлакат ички сиёсатига аралашмаслик, тадбир чоғида ножўя ҳаракатнинг юз беришига йўл қўймаслиги ҳақида ваъдасини ОАВда эълон қилганди.