Нидерландиялик собиқ футболчи Патрик Клюйвертнинг 9 ёшли ўғли «Барселона» болалар жамоасида дебют ўйинини ўтказди ва илк ўйинданоқ гол уришни бошлади. Бу ҳақда Патрикнинг ўзи Instagram саҳифасида хабар берган.

Шу йил июлида Шейн Клюйверт спорт атрибутлари бренди билан шартнома имзолаган энг ёш футболчига айланганди.

9 ёшли футболчи август ойида ПСЖ сафидан «Барселона»га ўтди.

Патрик Клюйверт футболчилик фаолияти давомида «Аякс», «Милан» ва «Барселона» клублари сафида ўйнаган, шу йил ёзига қадар «ПСЖ»да спорт директори сифатида ишлаб келаётганди.