Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча тижорат банклари эртага, 5 сентябрь кунидан бошлаб эркин конвертация амалиётини жорий этиши кутилмоқда. «Kun.uz»нинг банк тизимида ишлайдиган манбаси хабар беришича, валюта олди-сотди кўрсаткичи 8000-8150 сўм билан бошланади.

Хорижий валютани сотмоқчи бўлган мижоз, масалан 100 АҚШ доллари учун 800 000 сўм этиб белгиланган эркин конвертация курси бўйича амалиётни бажаради. Аксинча, 100 АҚШ долларини харид қилмоқчи бўлган банк мижози 815 000 сўм этиб белгиланган курс бўйича иш тутади.

Ҳозирча бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан эркин конвертацияланиш курси белгиланмаган. Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Марказий Банк томонидан белгиланган миллий сўмнинг хорижий валютага нисбатан курси 8000 сўмгача ўзгариб боради.