Адлия вазирлиги томонидан янгича тамойил ва ёндашув асосида илк маротаба нотариуслар лавозимига танлов бўлиб ўтмоқда. Танлов замонавий талабларга мос равишда очиқ ва шаффоф тарзда Олий малака комиссияси ҳамда жамоат назорати остида ўтказилмоқда

Барчага танлов жараёнини онлайн тарзда кузатиб туриш имконияти берилмоқда. Бу жараёнда самарали жаҳон андозаларидан келиб чиқиб жамоат назорат механизмлари кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Адлия вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида “Адлия билан мулоқот” (Диалог с юстицией) гуруҳи ҳам яратилиб, аҳолининг бу соҳадаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилди.