Британия стартапи 2019 йилдан ўз лойиҳасидаги электромобилларни ишлаб чиқаришни қўлга қўйишни режалаштирмоқда. Лойиҳани амалга ошириш эса краудфандинг асосида ишлаб чиқарилади.

Alcraft Motor стартапида бундан аввал бошқа автомобилсозлик компанияларида менежерлик лавозимларини эгаллаганлар тўпланган. Улар ўзларининг илк лойиҳалари – электрли GT суперкарини намойиш этишди. 

Стартапга тиббиёт соҳаси мутахассиси бўлган тадбиркор Дэвид Элкрафт асос солган. Бундан ташқари, унда спорткарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган Morgan компаниясидан Чарльз Морган ҳам бор. Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар жамиятининг Toyota, Michelin ва Daewoo компанияларида фаолият юритган аъзолари Кристофер Макгоуэн ва Марк Карбери ҳам янги стартап вакилларидир. 

Фото: Kolesa.ru

Alcraft Motor техник жиҳатларини ишлаб чиқиш мақсадида Delta Motorsport билан ҳамкорлик келишувини имзолади. Бу компания машҳур Сильверстоун пойга трассаси яқинида жойлашган бўлиб, Jaguar Land Rover компаниясига Range Rover Evoque ва Jaguar C-X75 суперкари электрокарларини ишлаб чиқишда ёрдам берган. Ҳамкорлар рўйхатида Sevcom, KS Composites, Continental ва Michelin каби бошқа қатор таниқли фирмаларни кўриш мумкин.

Фото: Kolesa.ru

Ҳозирча, Alcraft ихтиёрида бўлғуси моделнинг 1:3 нисбатдаги модели бор. Айни вақтда лойиҳа учун пул Indiegogo онлайн майдонида тўпланмоқда. 10 фунтдан 25 минг фунтгача бўлган сармоя учун турли кўринишда совғалар, масалан, қўл соатлари, электровелосипедлар, ва ҳатто Alcraft GT прототипида сайр қилиш имкониятини тақдим этишмоқда. Умуман, 2 ой мобайнида жами 600 минг фунт стерлинг (777 минг АҚШ доллари) миқдорида маблағ йиғиш режалаштирилган. 

Фото: Kolesa.ru

Лойиҳанинг ўзига тўхталадиган бўлсак, гап shooting brake кузовидаги 2+2 ўриндиқли электромобиль ҳақида бормоқда. Унга жами қуввати 600 от кучини ташкил этадиган 3 та электромотор ўрнатилади. Унинг юкхонаси сиғими 500 литрни ташкил этади. У тезлигини соатига 100 кмга етказиши учун 3,5 сония кифоя қилиши керак. Бир марта қувватлангач, 480 километр масофани ортда қолдириши айтилмоқда. Alcraft GT спорткарининг тахминий нархи 130-145 минг фунт (175 минг-188 минг доллар) атрофида бўлади. 

Фото: Kolesa.ru

Компания 6 сентябрь куни ташкил этиладиган махсус Low Carbon Vehicle Event кўргазмасида барча маълумотларни ошкор этишини айтмоқда. Ўша куни Япониянинг Nissan компанияси иккинчи авлод Nissan Leaf электрокарини намойиш этади.

Фото: Kolesa.ru
Фото: Kolesa.ru
Фото: Kolesa.ru