Россия тўғридан-тўғри сармоялар жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриевнинг маълум қилишича, БРИКС саммитида блок давлатлари криптовалютасини яратиш мавзуси муҳокама этилган. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.

«Криптовалютадан ҳисоб-китоблар тизими учун фойдаланиш муҳокама этилди. Бу мавзу жуда эҳтиёткорлик билан ривожланиб бормоқда. Бунга эътибор билан назар солишга қарор қилинди. Етакчилар даражасида бу муҳокама этилмади», - деган Дмитриев БРИКС саммитида.

Аввалроқ Си Цзиньпин БРИКС бўйича янги таклиф билан чиққанди.