БРИКС давлатлари саммити давомида иштирокчи мамлакатлар етакчилари КХДР раҳбарияти томонидан ядро синови ўтказилганини қатъий қоралаб чиқишди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Биз КХДР томонидан ўтказилган ядро синовини қатъий қоралаймиз», - дейилади бирлашма давлатлари раҳбарларининг Сямэнь декларациясида.

Шунингдек таъкидланишича, етакчилар «Корея ярим оролида узоқ вақт давомида сақланиб турган ядро муаммоси билан боғлиқ кескинлик пасаймаганидан» чуқур ташвишда эканликларини билдиришган. Қайд этилишича, у фақатгина тинч воситалар ва барча манфаатдор томонларнинг мулоқоти орқали ҳал қилиниши мумкин.

Аввалроқ Жанубий Корея ва Япония етакчилари КХДРдан ташвишда экани хабар қилинганди.