«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «GM Uzbekistan» автокорхонаси маҳсулот ва хизматлар учун белгиланган нархларни де факто миллий валютада ҳисобланадиган тизимга ўтиши муносабати билан хорижий валютага боғланган тарифларни сўмда қайта ҳисоблайди. Бу ҳақда Kun.uz нашрига ўз манбаси хабар берди.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон мобил операторлари ва интернет-провайдерлари 5 сентябрдан бошлаб хизмат тарифларини миллий валютага ўтказишини ҳамда жорий йилнинг 29 август куни эълон қилинган расмий курс ҳисоби келгуси фаолият давомида асос қилиб олинишини маълум қилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган халқаро аэропортлар қошидаги duty-free шохобчалари ҳам миллий валютага боғланган тарифларга ўтиши мумкин.