KUN.UZ сайти ижодкорлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув тайёрлаш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа доимий тус олди ва кўрсатувнинг иккинчиси тайёр.

Дарвоқе, ҳафталик таҳлилий кўрсатувларимизга ном танланди ва энди уни KUN.UZдан «7 КУН» номи остида тақдим этиб борадиган бўлдик.

Бу сафарги кўрсатув шамойилига бироз ўзгартириш киритилди ҳамда хабар ва янгиликлар муҳимлиги жиҳатдан юқоридан пастга қарата шарҳлаб борилган.

Фото: KUN.UZ

Яна бир янгилик, айрим муҳим янгиликлар кўрсатув мобайнида титр шаклида ҳам узатиб борилади.

Хуллас, «7 КУН»нинг навбатдаги сонида қуйидаги мавзулар эътиборингизга ҳавола этилган:

- Давлат амалдорлари даромадлари ва мулклари ҳақида декларация тақдим этади;

- Мирзиёев кейинги ҳафтада — 6 сентябрь куни Қирғизистонга ва октябрь ойида эса Туркияга ташриф буюради;

- Шавкат Мирзиёевнинг маъруза ва нутқларида энг кўп ишлатилган сўз;

- Ўзбекистонда конвертацияга ўтиш муддати ва валюта курси ҳақида маълумотлар;

- Мамлакатимизда мустақилликнинг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайити;

- Пойтахтдаги бир неча олий ўқув юртларида 1 август куни кириш имтиҳонлари чоғида махсус гуруҳлар ташкил этиш орқали талабалар қабул қилингани ошкор бўлди;

- Мьянмада бўлиб ўтаёган воқеа ва ҳодисалар;

Жумладан, одатдагидек, кўрсатувда бошловчилар «Ҳафта янгилиги», «Ҳафта тайинлови», «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони», «Ҳафта антиқаҳрамони» номинацияларига бирма-бир тўхталишган.

Дарвоқе, ўтган сафарги кўрсатувда Хуршид Далиев билан «Комеди.Уз» резиденти Аброр Бахтиёрович қатнашган эди. Бу сафар таниқли Х.Далиевга журналист Алишер Рўзиохунов ва спорт хабарларида таниқли журналист спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов тандем бўлган. Х.Ҳамидов билан асосан терма жамоамиз билан боғлиқ янгиликлар, ЖЧ-2018 саралаши атрофидаги вазият таҳлил этилган.

«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш (Tas-IX)