Ҳар қандай ошхонага тўғри келувчи LG STUDIO тўплами янада кўп вариантларда тақдим этилди

LG Electronics (LG) компанияси Берлиндаги IFA 2017 кўргазмасида ўрнатма маиший техниканинг янада кўп вариантдаги ошхоналарга тўғри келувчи кенгайтирилган моделлари қаторини намойиш қилади. LG бугунги кунда истеъмолчиларнинг ўз ошхонаси дизайнини яратиш ва жиҳозланиш жараёнига тобора фаол жалб қилинаётганини инобатга олиб, икки хил ўлчамли, турли хил услубий вариантлардаги ўрнатма маиший техника коллекциясини таклиф қилади. LG компанияси нафис дизайнли ошхона жиҳозларини ишлаб чиқаришда энг янги технологияларни муваффақиятли уйғунлаштиради, шунинг учун улар мавжуд кенгликдан самарали фойдаланиш имконини бериб, ҳар қандай ошхона интерьерига мукаммал мос келади.

Шимолий Америка учун LG STUDIO тўплами доғ тушишига чидамли зангламайдиган пўлатдан ишланган қора қопламаси билан танилган. Бу техника қатори 30 дюймли (76 см) электр печь, 36 дюймли (91см) индукцион қайнатувчи панель, керамика ёки газ плитаси, иссиқлик ва ҳид тортгич, 24 дюймли (60см) QuadWash™ идиш ювиш машинаси ва кенг 42-дюймли (106 см) Side-by-Side музлатгичини ўз ичига олган.

Фото: LG

Европанинг энг янги LG STUDIO коллекцияси истеъмолчиларга ўзига хос шароитда таом тайёрлаш, овқатланиш ва идиш ювиш имконини беради. Тез қайнатиш, қовуриш ва димлаш — LG'нинг 7,4 к Вт (бундай турдаги маиший техника учун энг юқори кўрсаткич) иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришга қодир ўрнатма индукцион панели учун буларнинг ҳеч бири қийинчилик туғдирмайди. Автоматик "таниш" функциясига эга бошқа панеллар фақатгина бир идишни "танийдиган" бир пайтда LG'нинг индукцион қайнатма панели 4 тагача кастрюль ёки товани автоматик равишда "таний олади". Ўзгарувчан иситиш зоналари истеъмолчига бир вақтнинг ўзида йирик идишда бир неча таомни тайёрлаш имконини бериб, қўшимча имкониятларни тақдим этади. Ўрнатма печларда идишларни жойлаштиришнинг олти даражаси кўзда тутилган, EasyClean қопламасини тозалаш шу қадар осонки, фойдаланувчилар уларни тартибга келтириши учун кўп вақт сарфлаб ўтиришмайди, улар шунчаки мазали таомни истеъмол қилиб завқланишлари мумкин. 

Фото: LG

LG'нинг интерфаол кулинар шоуси IFA кўргазмасида компания стендининг ўрнатма маиший техникаси зонасидаги ёрқин ҳодисага айланади. Меҳмонлар таниқли ошпаз Коли Клеебергнинг LG STUDIO маиший техникасида тайёрланган махсус таомлари, ажойиб салатлари, турфа хил биринчи таомлари ва бетакрор десертларини татиб кўришлари мумкин бўлади. Германиялик машҳур ошпаз Клееберг нафақат ошхонадаги маҳорати, балки ёрқин шахсияти билан ҳам танилган, у кунига тўрт марта учтадан таом тайёрлайди. Шунингдек у таом тайёрлаш жараёнида ўз маслаҳатлари билан бўлишади ва тақдим этилган барча ошхона жиҳозлари салоҳиятидан қандай қилиб тўлиқ кўламда фойдаланиш мумкинлигини намойиш этади».

«LG'нинг премиум тоифали ўрнатма ошхона техникаси — талабчан замонавий истеъмолчилар учун мукаммал қарор, - дея ишонч билдиради LG Electronics Home Appliance &Air Solutions компанияси президенти Сонг Дахюн. — IFA кўргазмасидаги стендимиз меҳмонлари замонавий маиший техниканинг кечаги "қутилар"га нисбатан қанчалик илгарилаб кетганига доир таассуротлар билан тарк этишади. LG'нинг ошхона тўпламлари истеъмолчига ўз кўзи билан кўрмагунча ишониш қийин бўлган сифат ва премиум даражасини таклиф қилади.

# # #

LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида

LGElectronics, Inc. (KSE: 066570.KS) инновациялар ва юқори технологик электроника, замонавий мобил алоқа воситалари ва маиший техника ишлаб чиқариш соҳасидаги жаҳон етакчиси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 125 филиалида 77 000 киши фаолият юритади. LG компанияси тўрт бўлимдан иборат: HomeAppliance&AirSolution, MobileCommunications, HomeEntertainment ва VehicleComponents. Буларнинг умумий сотувлар ҳажми 2016 йилда 47,9 миллиард АҚШ доллари (55,4 триллион вон)ни ташкил қилди. LGElectronics ясси панелли телевизорлар, мобил телефонлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиларидан бири ҳисобланади. Шунингдек LG Electronics компанияси 2016 ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳамдир. Қўшимча маълумот учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: www.LGnewsroom.com.