LG'нинг "ақлли уй" очиқ стратегияси икки энг машҳур шахсий интеллектуал ёрдамчи сервисларини қўллаб-қувватлайди

LG Electronics (LG) имкон қадар кўпроқ турли интеллектуал платформа ва сервислар билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилиб, ўзининг "ақлли уй" ҳамкорлик стратегияси кўламини кенгайтириш устида ишлашда давом этмоқда. LG компанияси очиқ ҳамкорлик, очиқ платформа ва очиқ уланиш стратегиясига амал қилар экан, унга нафақат "ақлли" маиший техника, балки меҳмон кутиш, иншоотларни тозалаш ва боғдаги ишларни бажаришга мўлжалланган роботларни ҳам киритиб, ўзининг "ақлли уй" экотизимини изчил ривожлантирди. Энди эса LG 1-6 сентябрь кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2017 кўргазмасида ўз меҳнат маҳсулини намойиш қилишга тайёр.

LG компанияси ўзининг 2017 йилдаги барча қурилмаларига Wi-Fi модулини ўрнатиб, истеъмолчилар учун уланиш ва улар билан ишлаш вазифасини соддалаштирди. LG'нинг  webOS интеллектуал платформасидаги Smart Insta View Door-in-Door™ музлатгичи Amazon Alexa овозли сервиси тақдим этувчи барча қулай функцияларга тўлиқ мувофиқ келади. Alexa 15 мингдан ортиқ турли имкониятларнинг амалга ошиши туфайли минг хилдаги "ақлли" маиший жиҳозлар ишини назорат қилиши, мусиқа ижро этиши, автомобилнинг техник текширув ва хизмат кўрсатиш санасини белгилаши, таймерлар ўрнатиши ва кўплаб бошқа функцияларни бажариши мумкин.

GoogleAssistant сервисининг Android операцион тизимидаги смартфонлар ёки iPhone'га ўрнатилган GoogleHome орқали LG'нинг барча "ақлли" маиший жиҳозлари билан тўлиқ мувофиқлашиши 2017 йилнинг янгилиги бўлди. Фойдаланувчилар GoogleAssistant ёрдамида қатор вазифаларни бажаришлари мумкин, масалан, кир ювиш жараёнининг тугашига қанча вақт қолганини аниқлаш ёки музлатгичда кўпроқ муз тайёрлаш - буларнинг бари қўллар иштирокисиз амалга ошади. GoogleHome'даги ёрдамчи овоздан таний олар экан, бу қизиқарли жараёнда оиланинг барча аъзолари иштирок этиши мумкин.

Икки интеллектуал овозли платформадан бирига LG "ақлли уй" экотизимининг назорат маркази бўлган LG SmartThinQ™Hub орқали уланиш мумкин. SmartThinQHub "ақлли" қурилмалар, шунингдек  Wi-Fi, Zigbee ва Bluetooth орқали SmartThinQ датчикларига уланувчи оддий жиҳозлардан маълумотларни йиғиб, LG интеллектуал платформасининг фаолиятида муҳим роль ўйнайди.

Бу маълумотлар фойдаланувчиларга LCD-экран хабарлари фоматида намоён бўлади ёки ўрнатилган динамик орқали овозли хабарлар билан етказилади.

LG компанияси Берлиндаги кўргазмада илк марта Европада ўзининг "ақлли" роботларини намойиш этади, энг сермулозамат HubRobot роботи ҳам шулар жумласидандир. Бу робот шунчаки оддий ёрдамчи эмас: у LG'нинг бошқа "ақлли" қурилмаларига уланиш учун овоздан таниш технологиясини қўллайди, бу эса уйдаги кундалик ишларни енгиллаштиради. Кир машина қуритгичини қайноқ режимдан илиғига ўтказиш ёки қўшни хонадаги кондиционерни ёқиш каби вазифаларни топшириш учун талаб қилинадиган ягона нарса - овозли буйруқ бериш.

Аэропортлар учун робот-гидиробот-чангютгич LG компаниясининг жамоатчилик жойларида хизмат кўрсатишга мўлжалланган роботларни ишлаб чиқариш соҳасидаги ишланмалари асосини ташкил қилади. LG'нинг овоздан таниш платформаси туфайли робот-гид Инчхон халқаро аэропортидаги энг машҳур тўрт тил - корейс, инглиз, хитой ва япон тилларини тушунади. У қўниш талонини сканерлаб, йўловчига рейс, шунингдек мақсадли манзил вақти ва об-ҳавосига доир зарур маълумотларни бера олади. Бу хушмуомала робот аллақачон Кореянинг энг йирик аэропортида ишга тушиб, меҳмонларни илиқ қаршиламоқда ва кечикаётган йўловчиларни қисқа йўл орқали учиш йўлагига кузатиб қўймоқда.

LG'нинг IFA кўргазмасида Европада илк дебюти кутилаётган LawnMowingRobot роботи боғ ишларини тартиб билан, ишончли ва, асосийси, хавфсиз бажаради. Кўплаб замонавий датчиклар билан жиҳозланган LawnMowingRobot, аэропортларда ишлашга мўлжалланган роботлар каби, исталган вақтда ўзининг жойлашув жойини аниқлайди ва ўз йўлида пайдо бўлиши мумкин бўлган барча тўсиқларни назоратга олади ва шу тариқа ўз фаолияти самарадорлигини оширади.

"Овоздан таниш технологиясининг ривожи бизнинг Интернет буюмлар ва "ақлли" қурилмалар соҳасидаги технологияларимизнинг тарғиботида асосий роль ўйнайди, - дея таъкидлайди LG Electronics Home Appliance&Air Solutions компанияси президенти Сонг Дахюн. - LG'нинг очиқ платформа фалсафасига риоя қилиб, биз ўз истеъмолчиларимизга соҳада муқобилига эга бўлмаган турли устунликлар ва сервисларни тақдим этишимиз мумкин. Биз Google, Amazon ва шу соҳадаги бошқа ўйинчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаб, тўртинчи саноат инқилобига муваффақиятли қадам ташламоқдамиз".

LG компанияси шу ҳафтанинг жумасидаёқ IFA кўргазмаси меҳмонларини ўз стендига таклиф қилиб қолади. У ерда меҳмонлар LG'нинг "ақлли" маиший жиҳозларидан иборат ажойиб оламга ғарқ бўлишади ва интеллектуал жиҳозлаш, энергия таъминоти, хавфсизлик ва кондиционерлар билан боғлиқ уй тизимини яратиш учун хизмат қилувчи турли Интернет буюмлар тўпламини шахсан кўришлари мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида