Хонанда Мадоннанинг ўғли Давид Банда Португалиянинг «Бенфика» клуби тизимида тўп суради. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, шу сабаб билан Мадонна Нью-Йоркдан Португалияга ташриф буюрган. Бунинг тасдиғи сифатида у ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида бир қатор фотопостлар қолдирган.

«Португалиядаги қувват инсон руҳига куч беради. Бу ерда ўзимни ижодкор ва тетик ҳис қилмоқдаман. Ўз қўшиқларим ва янги фильмдаги ишларимни интизорлик билан кутмоқдаман», — деб ёзган Мадонна.

Мадонна 2006  йилда асраб олган ўғли билан Синтрада яшаб келади. Бу шаҳар пойтахт Лиссабондан тахминан 25 км узоқликда жойлашган. 59 ёшли хонанда 7,5 млн еврога ўзи учун турар жой сотиб олишга ҳам улгурган.