Полиция намойиш ва митингларни ташкиллаштириш таритибини бузишга уриниш учун Мьянманинг Москвадаги элчихонаси ёнида 20 кишини ушлади. Бу ҳақда Москва ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати вакили Юрий Титов маълум қилди.  

“4 сентябрда жамоат тартибини бузишга уриниш учун Большая Никитская кўчасида 20 фуқаро ушланди. Уларнинг барчаси полициянинг ҳудудий бўлимига тафтиш учун етказилганлар. 17 кишига нисбатан маъмурий қоидабузарликлар бўйича баёнома тузилган”, деб маълум қилди Титов.

Аввалроқ ТАСС ахборот агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси қўлга олинганлар орасида 15 эркак ва 2 аёл борлиги ҳамда уларнинг барчаси шимолий кавказликлар эканини маълум қилганди. Манба маълумотларига кўра, айни вақтда элчихона ёнида 20-25 намойишчи қолган. Элчихона кучайтирилган назоратга олинган, у ерда полиция нарядлари ва ОМОН жангчилари навбатчилик қилишмоқда.