Германия канцлери Ангела Меркель сайловолди дебатларида Берлин Германия фуқароларининг ҳибсга олинишига жавобан Туркияга қарши иқтисодий чораларни қатъийлаштирмоқчи эканлигини айтди. 

Шу билан бирга, у Германия Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларни тўхтата олишга қодир эмаслигидан афсус билдирган.

Бундан ташқари, Меркель Европа Иттифоқи ва Туркиянинг миграция инқирозини ҳал қилишда ҳамкорлиги ҳақидаги келишувни мутлақ тўғри деб ҳисоблашини айтган.

Канцлер Берлиннинг бу келишувни тайёрлашдаги иштироки аввал Туркия томондан танқидга учраганини қўшимча қилди. 

Анқара ва Брюссель билан ушбу келишув 2016 йил март ойида тузилган ва Епропага қочқинларнинг назоратсиз кўчишига қарши қаратилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Анталияда 31 август куни икки немис фуқароси қўлга олинган. Германия ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда Туркияда 55 нафар немис фуқароси ҳибсда сақланмоқда, улардан 12 нафари сиёсий айбловлар билан ушлаб турилибди.