Исёнчи ҳусийлар ўзларининг собиқ иттифоқчиси, Яманнинг собиқ давлат раҳбари Али Абдуллоҳ Солиҳни ҳибсга олишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Бундан аввал, Солиҳ Санадаги уйида уй қамоғида қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Ал-Арабия телеканалига кўра, ҳибс қилинган собиқ президент Яман шимоли-ғарбидаги Саад шаҳрига юборилади. 

Солиҳнинг ҳусийлар ҳаракати "Ансор Аллоҳ" келишмовчилигига собиқ президентнинг изоҳлари сабаб бўлди. Солиҳ ҳусийларни шунчаки "қуролланган тўдалар" деб атаган эди. Вазият ўтган дам олиш кунлари кескинлашди. Санани ўз назоратида ушлаб турган исёнчилар томонидан Солиҳнинг сафдоши Холид Ризо ўлдирилгани баҳона бўлди.