Волейбол бўйича Европа чемпионати ниҳоясига етди. Россия терма жамоаси чемпионат финалининг тай-брейкида Германия жамоасидан ғалабани олиб кетди. Польшада бўлиб ўтган қитъа мусобақасининг финал ўйини тенг кучлар остида бўлиб ўтди. 

Рақиблар навбати билан сетларда ғалаба қозонди. Аммо, ҳал қилувчи лаҳзаларда россияликлар аниқроқ ва бехато ўйнашди. 

Финал тақдири тай-брейкда ҳал этилди. Россия Германияни 3-2 (25:19, 29:25, 25:22, 17:25, 15:13) ҳисобида мағлуб этди.