Марказий Осиё республикаларида ижтимоий ҳолат беқарор, улар билан миграцион режимни рус фуқаролари хавфсизлиги учун ўрнатиш лозим. Бу ҳақда рус ОАВ Россия Федерациялар Кенгаши мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Франц Клинцевичга асосан хабар берди.

У Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва ҳамда Москва вилоятида терактлар уюштирмоқчи бўлган марказий осиёлик шахсларни қўлга олганига изоҳ берди. Хизмат маълумотларига кўра, қўлга олинганлар ИШИДга алоқадор, уларда ёлловчи шахслар билан алоқалар ва террорчилик йўналишидаги жиноятларни амалга ошириш бўйича йўриқномалар топилган.

“Марказий Осиё республикаларида ижтимоий кескинлик ўчоқлари яратилган. Мен анчадан бериш шуни айтмоқдаманки, визаларни жорий этиш ва чегарада кучлироқ назоратни ўрнатиш керак”, - деган Клинцевич.

Шу билан бирга, сенаторнинг тан олишича, виза режимининг эҳтимолий жорий қилиниши ушбу минтақадан бўлган меҳнат мигрантларига оғриқли зарба бўлиб тушади. «Бироқ бизнинг давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилади, ҳамда бунинг учун исталган йўқотишларга боради», - дея маълум қилган парламентарий.