Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Ҳазрати Имом мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирган эди. Президентимиз 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бўлиб, мазкур марказ лойиҳаси билан яқиндан танишди.

Президентимиз давлат ва жамоат ташкилотлари, мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Суҳбат асносида Ш.Мирзиёев шундай деди:

«...мақомни етказиб бериш бор. Қуръоннинг сураларини етказиб бериш бўйича сизлар ҳам менга бир таклиф берсаларингиз-да, авваламбор туманлар ичида биринчи ўрин учун мусобақалашиш, сўнг вилоят бўйлаб мусобақа, ундан сўнг республикада шундай бир зўр жойни танлаб, мана бундай илоҳий жойларни танлаб, мусобақа ўтказамиз. Қуръонни чин эътиқод билан қироат қилиб, одамлар лол қоладиган қилиб, болаларимизни бир тарбия қилайлик. Сураларни мақомига етказиб қироат қилиш — бу одамларга шунақанги таъсир қиладики, агар масжидларимизда «танловда биринчи ўринни олган қори тиловат қилади», дейилса. Биласизларми, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан, бунинг ҳам остида жуда катта маъно бор. Бу ҳам маънавий тарбиямизнинг бир бўлаги».