Сурия армияси ҳарбий хизматчилари икки кун ичида ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан тўсиб қўйилган Дайр аз-Зор шаҳрига етиб келишади. Бу ҳақда Дайр аз-Зор вилояти губернатори Муҳаммад Ироҳим Самра хабар берди.

«Армия қаҳрамонлари Дайр аз-Зорга максимум 24-48 соат ичида етиб келишади», - дея губернаторнинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, суриялик аскарлар айни дамда шаҳар четидан тахминан 20 километр масофада қолмоқда.

Аввалроқ Суриядаги чўлда ИШИДнинг 17 автобусидан иборат конвой тўхтаб қолгани хабар берилганди.