Испаниянинг Каталония ҳудуди аҳолисининг ярмидан ортиғи мухториятнинг мустақиллиги учун референдум ўтказиш тарафдори бўлиб қолмоқда. Қиролликнинг марказий ҳукумати буни ноқонуний деб ҳисобламоқда. El Español интернет-нашри учун SocioMétrica хизмати томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси ҳақида айни нашр сайти хабар қилмоқда

Маълумотларга кўра, Каталония аҳолисидан сўралганларнинг 55 фоизи референдумни қўллаб-қувватламоқда. Испаниянинг мазкур мухтор ўлкаси ҳокимияти 1 октябрь куни шунда сиёсий овоз бериш жараёнини ўтказиишни режалаштирган. 39,8 фоизи қарши фикр билдирган, яна 5,3 фоизи бир тўхтамга келмаган.

Испаниянинг ўзида 15,4 фоиз аҳоли референдумни ўтказиш тарафдори бўлса, 70,6 фоиз аҳоли қарши фикрда. 14 фоиз фуқаро бу борада якуний фикрга келганича йўқ. 

Газетанинг ёзишича, Каталония жамоат фикрини ўрганиш маркази (Centre d’Estudis d’Opinión) томонидан ўтказилган бошқа бир ижтимоий тадқиқотда мухторият аҳолисининг 71 фоизи референдумни маъқуллаши ойдинлашган.