Интернетда жуда қинғир-қийшиқ темир йўл излари бўйлаб кетаётган поезд тасвирланган антиқа видео оммалашмоқда. Дастлаб поезд бу излардан ҳаракатлана олаётганига ва умуман бунинг иложи борлигига ишониш қийин, ахир физика қонунларига кўра бундай изларда кетаётган поезд ағдарилиб тушиши керак.

Бир неча соат ичида ушбу видеони 3 млн дан кўпроқ одам томоша қилган, яна 25 минг фойдаланувчи унга “лайк” белгисини қўйган.

Ушбу видеога қолдирилган изоҳлардан у фойдаланувчиларни ҳайратлантиргани аниқ. Мана, шу изоҳлардан баъзилари: “Қизиқ, бу қаерда юз бермоқда?”, “Мен бундай поездда юриб кўрган бўлардим”, “Менимча, у физиканинг барча қонунларини чиппакка чиқармоқда”, “Бу дунёда нималар содир бўлмоқда?”, “Бу даҳшатли тежамкор-синф шекил”, “Ўз жонига қасд қилганлар учун темир йўл”.