Самвел Бабаян қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида расмий ўйинолди машғулотини ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, эртага соат 20:00 да худди шу стадионда миллий терма жамоамиз келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати осиё минтақаси III саралаш босқичида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида майдонга чиқади.