Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 24 августдан 3 сентябрга қадар давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун Тошкентга қайтиб келди.

Турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган боксчиларимизни Тошкентда спортчиларнинг оила аъзолари, мухлислар ва журналистлар кутиб олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида Кубадан сўнг 2-ўринни эгаллашди. Бу эса тарихдаги энг яхши натижа бўлди.