Корея атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги мамлакатда Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришга розилик билдирди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда

"Вазирлик маълум бир шартларга риоя қилинган ҳолда THAAD ускуналарини жойлаштиришга розилик берди", - дейилади хабарда. 

РҚМ тизимларининг бир қисми шу йилнинг баҳорида Ж.Кореяга келтирилган эди. Бироқ кейинроқ тўлиқ экологик таҳлил ўтказилмагани маълум бўлди. Шу сабабли ушбу қуролларни жойлаштириш жараёни музлатилди.

Қуруқликда жойлаштириладиган THAAD тизимлари баллистик ракеталарнинг каллакларини сўнгги босқичда уриб туширишга мўлжалланган.