Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийнинг маълум қилишича, РФ анча қатъий ташқи сиёсатни олиб бориши лозим. У Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни алмаштиришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Халқаро муаммолар қолмоқда, ва бизнинг фикрича, қатъийроқ сиёсат олиб бориш керак. Президент бўлсам, ишни нимадан бошлардим: мен биринчи бўлиб ташқи ишлар вазирини лавозимидан озод қилардим. У шароитга ярамайди, <…> бугун умуман бошқа шахс керак, у Лавровдан яхшироқ бўлиши лозим», - дея маълум қилди Жириновский.

Шу билан бирга, у вазир лавозимини ким эгаллаши мумкинлигини айтмаган.

Аввалроқ Жириновский Украинада терроризмни молиялаштиришда гумонланаётгани хабар берилганди.