2017 йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 3 сентябрь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1898 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 444 тасини қўпол турдаги, 27 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 3 сентябрь куни жами 705 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 379 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 326 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.