15 ёшли америкалик ўсмир Патрик Понс Рубик кубигини (кубик Рубика) йиғиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Понснинг рекорд натижа қайд қилган видеоси унинг YouTube-каналида жойлаштирилди.

Понс аввалги рекордни 0,05 сонияга яхшилаб, Рубик кубигини 4,69 сония ичида йиға олди. Ўсмирнинг айтишича, у вазифани рекорд даражада тез бажарганини билгач, ҳайратга тушган. У кубикни 17 та ҳаракат билан йиға олган.

Аввалги рекорд натижа 2016 йил ноябрда Матс Валк томондан ўрнатилганди. У бунга аввалги рекорд соҳиби америкалик Лукас Эттер вақтидан 0,164 сония қамроқ вақт сарфлаганди.

Рубик кубиги ўтган асрнинг 80-йилларида венгриялик ҳайкалтарош ва архитектура ўқитувчиси Эрне Рубик томонидан ихтиро қилинган. Ҳар йили бу бошқотирма ўйинчоқдан дунёда 10 млн дан кўпроқ дона сотилади.