Япония мудофаа вазири Ицунори Онодэранинг маълум қилишича, маҳкама КХДР 3 сентябрь куни эрталаб синовдан ўтказган ядро жанговар заряди кучини тахминан аниқлаган. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотлар ер усти ядро синови натижасида 5,8 магнитудали зилзила юз бергани, заряд кучи эса тротил эквивалентида 70 килотоннани ташкил этганидан дарак берганди.

«Ядро синовларини бутунлай тақиқлаш бўйича Келишув тўғрисидаги ташкилот магнитуда кўрсаткични қайта кўриб чиқиб, у 6.0 бўлганини аниқлади. Бу маълумотларни эътиборга олсак, қувват 120 килотоннага тенг эканини тушуниш мумкин», - дея таъкидлаб ўтган Онодэра.

Шу билан бирга, Япония мудофаа вазири заряд водородли бўлганини истисно этмади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бундай тахминни на тасдиқлаш, на рад этиш мумкин.