Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашининг сўнгги турини Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланадиган ўйин учун бошланғич таркибни эълон қилди.

Бошланғич таркибда икки ўзгариш бор, ўтган ўйинда сариқ карточка олган Марат Бикмаев ҳамда Ислом Тўхтахўжаев ўрнида бу ўйинда Азиз Ҳайдаров ва Даврон Ҳошимов илк дақиқалардан ҳаракат қилади.