«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Месси шартномаси борасида гапириб ўтди. Олдинроқ, Бартомеу футболчи билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаганини билдирган бироқ ҳозирга қадар футболчи шартномага қўл қўймай келмоқда.

«Месси «Барселона» билан аллақачон шартнома имзолаб бўлган. Фақат суратга тушиш ва шу каби расмиятчиликларни ўтказиб олсак бўлди», — дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Sport.

«Барселона» раҳбари шунингдек, ҳужумчи Неймарнинг трансфери ҳақида гапириб ўтган: «Неймар ва унинг отасига ишониб, катта хато қилган эканмиз. Бироқ унинг кетиши жамоавий футболга қайтишимиз учун имкон беради. Унинг трансферидан тушган маблағлар ўз тарбияланувчиларимизни етиштириб чиқаришга сарфлашимиз мумкин бўлади».