Бразилия ҳукумати гиёҳвандфурушликка қарши катта кўламли операция давомида 80 дан кўпроқ оғуфурушни қўлга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳибсга олиш учун 127 та ва тинтув ўтказишга 190 та ордер беришган. Барча гумонланувчиларни қўлга олишнинг ҳозирча иложи бўлмаган. Қўлга олинганлар орасида мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган портдаги йирик терминалнинг 28 ходими ҳам бўлган. 

Тергов маълумотларига кўра, Сан-Паоло штатидаги Сантос шаҳри халқаро наркомафия вакиллари томондан Колумбия, Перу ва Боливиядан келувчи кокаинни жўнатиш пунктига айлантирилган. Кокаин контейнерларга жойланиб, савдо кемаларида Европа ва Африкага жўнатилган.